» » Жинсий гигиена (аёллар учун муҳим тавсиялар)

Жинсий гигиена (аёллар учун муҳим тавсиялар)

admin | 0 комментариев | 269 просмотров
30
08
2019
Жинсий гигиена (аёллар учун муҳим тавсиялар)
0 голосов
  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI
Аёллар учун жинсий гигиенага риоя қилиш жуда муҳим. Чунки тана нозик аъзоларининг саломатлиги уларни покиза тутишдан бошланади. Қин микрофлорасида озгина ўзгариш ҳам бактериал вагиноз касаллиги келиб чиқиши эҳтимолини кучайтиради. Ўз навбатида вагинознинг ўз вақтида даволанмаганлиги жинсий аъзолар яллиғланишига, ҳатто бепуштликка олиб келиши мумкин. Қуйида жинсий гигиенага тўғри амал қилиш борасида мутахассис, олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Наргиза Акбарованинг тавсияларини ўқишингиз мумкин.

Камида икки марта

Ҳар куни жинсий аъзолар озодалигига аҳамият бериш. Кунига камида икки марта чайиниш, ой кунлари ҳамда ёзнинг жазирамасида уч-тўрт марта ювиниш. Агар гигиенага риоя қилишнинг имкони бўлмаса, махсус нам сочиқчалардан фойдаланиш талаб этилади.

Илиқ сув

Жинсий аъзоларни ювишда фойдаланиладиган сув, албатта, илиқ бўлиши лозим. Қайноқ сув ташқи жинсий аъзолар териси қуришига, совуғи эса шамоллашга сабаб бўлади.

Махсус воситалар керакми?

Тозалик муолажалари учун махсус воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Улар таркибида сут кислотаси мавжуд бўлса, янада яхши. Одатда, қиндаги соғлом муҳитни лактобактериялар таъминлаб беради ва улар жинсий аъзони ташқаридан хавф солиши мумкин бўлган турли инфекциялардан ҳимоялайди. Агар антибактериал, антисептик хусусиятга эга бўлган восита (масалан, атир)лар кўп ишлатилса, бактериялар мувозанати бузилиб, жинсий аъзоларда кандидоз ёки дисбактериоз юзага келади. Жинсий гигиена учун тозалаш воситаларини дорихона ва катта дўконлардан харид қилишни маслаҳат берамиз. Шундагина қалбаки маҳсулотдан ҳимоялана оласиз. Ушбу воситаларни, сақлаш муддати 12 ой, деб қайд этилганини танланг.

Замон билан ҳамнафас ­ – нам сочиқчалар

Жинсий гигиена учун мўлжалланган махсус нам сочиқчалардан фойдаланганингизда, нозик терини бир йўналишда, олддан ортга қараб, артиш лозим. Қўл ҳаракати, сувнинг оқими ҳамда нам сочиқлардан фойдаланаётганда шундай қилинса, жинсий аъзоларга инфекция кириши эҳтимоли камаяди.

Мочалкага ўрин йўқ!

Мочалкадан фойдаланмаслик керак. Интим аъзоларни фақат қўл билан ювишни маслаҳат берамиз. Мочалка билан нозик терини ишқалаш натижасида жинсий аъзолар юзасида тилиниш ва микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Бу эса инфекцияларга йўл очиб беради.

Сочиқлар, сочиқлар, ва яна сочиқлар

Ўзингиз учун алоҳида сочиқ ишлатинг. Оила аъзоларингизнинг ҳар бири учун алоҳида юз-қўл ва оёқни артишга мўлжалланган шахсий сочиқлари бўлиши шарт. Шунингдек, танангиздаги нозик жойлар учун ҳам алоҳида сочиқ тутишни тавсия этамиз.

Душми ё ванна?

Ой кунларида фақатгина душ қабул қилинг. Ҳайз келганида имкон қадар ҳовуз ёки оқар сувда чўмилиш, ванна қабул қилиш тавсия этилмайди. Бу кунларда жинсий аъзоларни турли зарарли хасталиклар тезда маҳв этиши эҳтимоли кучлидир: ҳайз кунларида бачадон бўйни бироз очиқ бўлади.

Энг кўп қилинадиган хато

Ҳайз кунлари ҳар бир аёл махсус таглик ҳамда тампонларни ҳар 3-4 соатда алмаштириш лозимлигини яхши билади. Лекин кундалик тагликлар ҳақида сўз борганида аксарият аёллар уларни кун давомида ишлатишларини айтишади. Бироқ бу нотўғри! Уларни ҳам уч-тўрт соатда янгилаб туриш керак. Негаки, кундалик тагликларга ажралмалар йиғилиши зарарли бактериялар кўпайишига қулай муҳит яратади. Бу эса инфекцион хасталиклар пайдо бўлиши эҳтимоли ошади, демакдир.

Кийимлар аҳамияти борми?

Ички кийимлар қулай бўлиши лозим. Улар юмшоқ, табиий матодан тикилган, баданни сиқмайдиган ва албатта, тоза бўлиши керак. Назаримизда, бу борада алоҳида тўхталиш шарт эмас.

Сув пуркаш шарт эмас

Резина «груша» ёрдамида сув пуркаб ювиш муолажасини шифокор тавсиясисиз асло бажарманг. Одатда, соғлом аёл организми ўз-ўзини тозалай олади. Бу усулни аёлнинг жинсий аъзоларида бирор хасталик аниқлангудек бўлса, шифокорнинг ўзи қўллагани маъқул.
Дугонажонлар, ўз соғлиғингизга асло бефарқ бўлманг!
Эксперт: Наргиза Акбарова, акушер-гинеколог.
Журналист: Дилноза.
Манба: «Суғдиёна» газетаси.

BIRINCHI BIZDA"Жинсий гигиена (аёллар учун муҳим тавсиялар)"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
2019-2020 Kino-Seriallar.ru №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать