» » Ayollarimiz uchun
❤️ Ҳар эрталаб мен турмуш ўртоғимни бомдод намозига уйғотаман. Чунки мен биламан. бу билан у хурсанд бўлади ва бу учун Аллоҳдан ажрни умид қиламан.

❤️ Мен унга муҳаббат ила нонушта тайёрлайман. Чунки у менга қараб рози ҳолатда Аллоҳ сендан рози бўлсин дейишлиги мени кўп хурсанд қилади.

❤️ Мен уни ишга табассум билан кузатиб қўяман. Чунки  мен биламан у иши тугаши билан мени олдимга уйига шошади.

❤️ Мен уни ишдан табассум, мазали таом, покиза уй, чиройли кийинган ва ёқимли атирларни сепган ҳолатда кутиб оламан. Чунки "аёл эрини кўзларини қувонтириши кераклигини" биламан.

❤️ Мен уй ишлари билан эримни машғул қилмасликга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан у ўзи ишдан чарчаб келган.

❤️ Мен унинг ота-онасини ҳурмат қиламан. Чунки менинг ярим иймонимни менга совға қилишлик учун Аллоҳ уларни танлади.

❤️ Мен унинг қариндошларини хушмуомала бўлиб қаршилайман. Чунки мен биламан бизни оилада мен ҳақимда ҳам суҳбат бўлади.

❤️ Мен оилавий майда тортишувларда келишмовчиликларда жим туришга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан бу майда тортишувлар катталашса ажралишлик билан ниҳоя топиши мумкин.

❤️ У менга жаҳл қилганда, мен ундан хафа бўлмайман. Чунки мен биламан беш дақиқадан сўнг у бу учун афсус қилади.

❤️ Агар у менга гоҳ-гоҳида диққатини қаратмаса мен бундан ранжимайман. Чунки мен биламан у қандайдир муаммога учраган ва бу муаммога мени аралаштирмасликга ҳаракат қилмоқда.

❤️ Ҳар кеч эрим мендан рози ҳолатда ухлашлигига ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан эри хотинидан норози ҳолатда ухласа, бу аёл ланатлангандир.

❤️ У менга уй рўзғор учун келтирган нарсаларни ақл билан муҳофаза қилиб ишлатаман. Чунки мен биламан бу нарсалардан Роббим Аллоҳ таоло қиёматда сўрайди.

❤️ Мен уйни покиза ва хотиржамлик маскани бўлишига ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан у менга уйланишидан олдин шу нарсани орзу қилган эди.

❤️ Албатта мен шундай қилишга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан эрим мен учун жаннат ёки дўзахдир.
ОНЛАЙН СМОТРЕТЬ
871
Добавить в закладки
Есть жалоба?

Ayollarimiz uchun

  • Название:: Ayollarimiz uchun
  • Категории: Salomatlik
  • Год, страна: 2019
  • Страна:
  • Давлат тили:
  • Автор материала: admin
Ayollarimiz uchun
❤️ Ҳар эрталаб мен турмуш ўртоғимни бомдод намозига уйғотаман. Чунки мен биламан. бу билан у хурсанд бўлади ва бу учун Аллоҳдан ажрни умид қиламан.
2019
00
Ключевые слова:
Ayollarimiz uchun
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Иван
#1 Иван Гости 1 июля 2020 19:46
Почитайте, как правильно использовать маску для лица от коронавируса https://vk.cc/awqExK